Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Жаҳон чемпионати қизғин паллада


           Дунё биринчилигида фақат  ўз юртининг кучли чар қўл қоп усталари ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Шундан бўлса керак ҳар бир вазн тоифасидаги жанглар муросасиз кўриниш олади.  Бугун  Жаҳон чемпионатининг  навбатдаги куни  ва дастурга кўра терма жамоамиз аъзоларининг  5  нафар  аъзоси  рингга кўтарилади.  Жумладан  60кг вазнда  Элнур Абдураимов – Арманистонлик  Карен Тонаканян билан,  69кгда  Шаҳрам Ғиёсов – Украина шарафини химоя қилаётган  Евгений Барабанов билан  +91кгда  Баҳодир Жалолов – Даниялик  Кем Ларсенга қарши, 52кгда эса  Жасурбек Латипов – Болгария терма жамоаси аъзоси  Даниэль Асенов билан  шунингдек  81кг вазнда  иқтидорли боксчимиз  Бектемир Мелиқўзиев Россиялик  Муслим Гажимагомедов билан кейинги босқич масласини ҳал қилиб олишади.  Вакилларимизга омад тилаб қоламиз!
     
         Кеча 27 август куни Рио олимпиадаси чемпиони Хасанбой Дўсматов Коста –Рикалик рақиби Родригес Робинсонни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб кейинги босқичга йўлланма олди. Ёш боксчиларимиздан бири  Иқболжон Холдоров  ҳам  Колумбиялик  Джон  Гутиерсни имкониятсиз қолдиришнинг уддасидан чиқа олди. Тажрибали боксчимиз  Исроил Мадримов эса Туркманистонлик рақиби Азиз Очиловни  учинчи раундда техник нокаут холатига туширди.  91 км вазнда илк бора Жаҳон чемипонатида қатнашаётган боксчимиз Санжар Турсунов Аргентиналик спортчини рингдан бош эгиб чиқиб кетишга мажбур қилди. 







    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz