Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Жаҳон чемпионати старт олди ва бугун терма жамоамиз аъзоси, иқтидорли боксчимиз Санжар Турсунов рингга кўтарилади.


         Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган  спорт турлари бўйича  мутахассисларнинг таъқидлашича тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига нисбатан Жаҳон чемпионатида кучлилар қаторидан ўрин эгаллаш мушкулроқ. Юртимизнинг етакчи чарм қўл қоп усталари жиддий синов олдида.... Жаҳон чемпионатида дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатларидан кўзга кўринган чарм қўл қоп усталари 10 та вазн тоифасида чемпионлик учун баҳсларга киришади.  Қуръага кўра илк   жангни   -91 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Санжар Турсунов бошлаб беради ва  19 ёшли боксчимизнинг рақиби никарагуалик Жеффри Гонсалес бўлади. Биринчи давра учрашувлариданоқ рингга кўтариладиган чарм қўлқоп устамиз Гонсалес устидан ғалабага эриша олса, уни иккинчи даврада аргентиналик Ямил Пералта қарши олади. Энди терма жамоамизнинг қолган аъзоларига тўхталиб ўтамиз.   

         Қуръа натижасига кўра, энг оғир – +91 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз Осиё чемпиони Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатида биринчи рақам остида рингга кўтарилади.  У тўғридан-тўғри иккинчи даврадан баҳсларга қўшилади. Баҳодирнинг рақиби даниялик Кем Ларсен ҳамда анголалик Мбуи Карлос Масиа ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.   

     -81 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси кумуш медали совриндори, Осиё чемпиони Бектемир Мелиқўзиевўз вазн тоифасида иккинчи рақам остида сараланди.  Бектемир  тўғридан-тўғри баҳсларни  иккинчи даврадан бошлайди. Чарм қўлқоп устамизнинг рақиби россиялик Муслим Гаджимагомедов ҳамда колумбиялик Жейссон Варела Монрой ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.

     -75 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Исроил Мадримов ўз вазн тоифасида еттинчи рақам остида сараланди. Амалдаги Олимпиада чемпиони кубалик Арлен Лопес биринчи рақамда ҳаракат қилади.  Шунга қарамай, у ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Чарм қўлқоп устамизнинг рақиби Пуэрто-Рико вакили Луис Родригес ҳамда туркманистонлик Азиз Ачилов ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади. Эслатиб ўтамиз, Мадримов шу йили Самарқандда Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) доирасидаги “Cuba Domadores” жамоасига қарши кечган жангда айнан Арлен Лопесни шов-шувли тарзда таслим этганди. Ўз ўрнида Лопес Рио Олимпиадаси финалида Бектемир Мелиқўзиевдан устун келган эди.
     
    -69 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси кумуш медал соҳиби, Осиё чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ўз вазн тоифасида биринчи рақам остида сараланди. 
    У ҳам  ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. Чарм қўлқоп устамизнинг рақиби украиналик Евгений Барабанов ҳамда замбиялик Нкумбу Силунгве ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.

     -64 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Иқболжон Холдоров ҳам ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди.  Чарм қўлқоп устамиз ЖЧ рейтингида 5-рақам остида таснифланган. Ҳамюртимизнинг рақиби польшалик Матеж Полски ҳамда колумбиялик Жон Гуттьерес ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.
     
    -60 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Элнур Абдураимов ўз иштирокини тўғридан-тўғри иккинчи даврадан бошлайди. 
     Рейтингда 4-ўринда турган ҳамюртимизнинг рақиби австралиялик Харри Гарсайд ҳамда арманистонлик Карен Тонаканян ўртасидаги жангдан сўнг маълум бўлади.

     -56 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Рио Олимпиадаси совриндори, Осиё чемпиони “Кака” яъни Муроджон Аҳмадалиевўз иштирокини биринчи босқичдан бошлайди.  Унинг рақиби катта эҳтимол билан қозоғистонлик Қайрат Эралиев бўлади.Эралиев илк даврада мексикалик Кристофер Флоресга қарши жанг ўтказади.

    -52 кг вазн тоифасидаги ҳамюртимиз, Осиё чемпиони Жасурбек Латипов ўз иштирокини биринчи босқичдан бошлайди. Унинг рақиби Пуэрто-Рико вакили Янкиэл Ривера бўлади.
       
    - 49кг вазнда  Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби, дунёнинг энг яхши боксчисига бериладиган Вэл Баркер совринининг амалдаги соҳиби Ҳасанбой Дўсматов ўз иштирокини иккинчи босқичдан бошлайди.  Андижонлик  боксчимиз  27 август куни украиналик Назар Куротчин ёки Коста-Рика вакили Робинсон Родригесга қарши рингга кўтарилади. Яъни бу икки боксчидан бири Ҳасанбойнинг рақибига айланади.

                
     

    Боксчиларимизни қўллаб-қувватлашни унутманг!

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz