Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Катта синов арафасида....


         Шу кунларда  бокс  бўйича  терма  жамоамиз аъзолари  25 августдан 2 сентябргача Германияда ўтадиган жаҳон чемпионати олди тайёргарлик ўқув машғулотларини  Тошкент вилояти, Янгиобод ўқув базасида ўтказишмоқда. Йиғинда биринчи рақамли спортчиларимиз қатори 2 ва 3 гуруҳ  боксчиларимиз ҳам иштирок  этишмоқда. Дастлабки  иккита  босқичда   тажрибали  мураббийлар асосан спортчиларимизнинг умумжисмоний тайёргарликларига катта эътибор берган бўлсалар, учинчи босқичда эса рақиб билан  ишлаш, техник ва тактик маҳоратни  ҳамда чидамлиликни ошириш бўйича мукаммаллашган дастур асосида кунига икки маҳал уч соатдан машғулотларни олиб боришяпти. Тажрибали мутахассис, терма жамоа  бош мураббийи Марат Қурбонов, ёрдамчи мураббийлар Раҳматжон Рўзиохунов шунингдек Тўлқин Қиличев каби 10 га яқин мураббийлар бригадаси ҳар бир боксчимиз билан тинимчиз иш олиб бормоқда. Албатта Рио олимпиадасидан сўнг ўзбек боксчилари билан тенглашишни ният қилган жамоалар кўпчиликни ташкил этади. Жамоамиз ҳам шунга яраша тайёргарликка зўр беришган.  Асосий таркиб боксчиларимиз дунё биринчилиги олдидан 7 август санасида иқлимга мослашиш ва сўнгги йиғинни ўтказиш учун Германияга йўл олишади.  Демак Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини химоя қиладиган боксчиларимиз таркибини эълон қиламиз.

                                      ТЕРМА ЖАМОА ТАРКИБИ:

    49 кг-да    Ҳасанбой Дўсматов   
    52 кг-да    Жасур Латипов
    56 кг-да    Муроджон Аҳмадалиев
    60 кг-да    Элнур Абдураимов
    64 кг-да    Иқболжон Холдоров
    69 кг-да    Шаҳрам Ғиёсов
    75 кг-да    Исроил Мадримов
    81 кг-да    Бектемир Мелиқўзиев
    91 кг-да    Санжар Турсунов
    +91 кг-да  Баҳодир Жалолов
     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz