Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ёш боксчиларимиз қитъада биринчи!!!


         Бугун  тонгда  бокс бўйича  ёшлар терма  жамоамиз  аъзолари  Таиланддан юртимизга қайтиб келишди. Жамоа аъзоларини кенг спорт жамоатчилиги, федерация мутасаддилари, боксчиларнинг оила-аъзолари ва ОАВ ходимлари тантанали равишда кутиб олишди. Албатта бу ғалаба ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Тинимсиз изланиш, мураббийлар сайи харакати ва спортчиларнинг мукаммал тарзда ўтказган машғулотлари, юртимизда спортга берилган эътибор туфайли ёш боксчиларимиз қитъада тенгсиз дея эътироф этилди. Умумҳисобда 5 та олтин айнан юртимиз спортчиларига тегишли бўлгалиги  ҳам қувонарли.  Қитъанинг олтин медалларига  Фарруҳ Илҳомов, Лализбек Мулложонов, Самандар Ҳолмуродов, Ражаббой Атаназаров, Профсор Роримша жамоа учун қимматли медалларни тақдим этган бўлсалар, Абдумалик Ҳалаков, Темур Эргашев, Билолбек Мирзараҳимовлар  шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан ўрин олишди.  Шунингдек  Саиджамшид Жаъфаров эса бронза медаль билан тақдирланди.Умумҳисобда биринчи ўринни эгаллаш албатта вакилларимиз учун катта маъсулият юклайди ва келгуси мусобақаларда ҳам ёш чарм қўл қоп усталари ғалабали одимларини давом эттиришиларига биз ишонамиз...
        Яна бир янгилик  Марат Қурбонов бошчилигидаги  асосий таркиб вакилларимиз Янгиобод ўқув базасида жаҳон чемпионати олди тайёргарликнинг навбатдаги босқичини якунлаб  бир хафталик танаффусга чиқдилар....













































     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz