Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    “Қозоғистон Республикаси Президенти кубоги ”



    Бугундан  бошлаб  Қозоғистоннинг   Остона шаҳрида “Қозоғистон Республикаси Президенти кубоги ” халқаро турнири старт олади. 5-бор ташкил этилаётган мазкур халқаро мусобақада Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хиндистон, Россия, Эрон каби 10 дан ортиқ мамлакатлардан етакчи чарм қўл қоп усталари АИБА  қоидаларига кўра  эркаклар 10 та вазн тоифасида аёллар эса 3 та яъни 51,60 ва 75 кг вазнларда   ғолиблик учун рингга кўтарилишади. Юртимиз терма жамоа  таркибидан аёллар ўртасида ўз вазнларида   Рахимова Турсуной, Мирзаева Ёдгорой ва  Аскарова Нафизахон, эркаклардан    Мирзахмедов Нодир, Кодиров Аброр, Шарахматов Абдулхай, Латипов Сулаймон, Комилов Улугбек, Мелибоев Фазлиддин, Ғоипов Махмуд, Мардонов Козим, Хасанов Мирзабек ва Исмаилов Рустамлар ўрин эгаллаган бўлиб мураббийлар ушбу боксчиларимизга катта ишонч билдиришган. Мураббийлар штабига назар соладиган бўлсак тажрибали ва ўз соҳасининг устаси   Саидов Рустам, Тожибоев Қўлдош, Атаков Нурадин ва Хасанов Дилмуродлар жой олишган. Халқаро турнирда Хамид Турсунов бевосита хакамлик қилади.
        

      Мусобақа жавдали 
     

                                5 июн

     
    14.00-14.50 Турнирнинг очилиш маросими
     
    15.00-19.00  саралаш жанглари (эркаклар)
     
                               6 июн
     
    13.00-15.00 саралаш жанглари (аёллар)
     
    16.00-20.00 саралаш жанглари (эркаклар)
     
                              7 июн
     
    13.00-15.00 саралаш жанглари  (аёллар)
     
    16.00-20.00 саралаш жанглари (эркаклар)
     
                              8 июн
     
    13.00-15.00 чорак финал  (аёллар)

    16.00-20.00 чорак финал (эркаклар)
     
                             9 июн
     
    14.00 ярим финал
     
                            10 июн
     
    15.00 финал  ва тақдирлаш

     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz