Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Маъсулиятли жанг арафасидамиз...


    Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда Гавана шаҳрида Бутунжаҳон Бокс серияси еттинчи мавсуми чорак финал доирасидаги марказий учрашув ўтказилади.
    Унда ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби Кубанинг “Cuba Domadores” жамоаси мамлакатимизнинг “Uzbek Tigers” жамоаси боксчиларини қабул қилади. Бу икки жамоанинг бир ҳафта аввал Самарқандда бўлиб ўтган илк тўқнашувида чарм қўлқоп усталаримиз 3:2 ҳисобида зафар қучишган эди. Энди эса жавоб учрашувида қуйидаги боксчилар ўзаро рўбарў келишади.

    “Cuba Domadores”- “Uzbek Tigers”

    52 кгЖасурбек Латипов – Йосбани Вейтиа
    60 кг. Элнур Абдураимов – Альварес Эстрада
    69 кг. Шаҳрам Ғиёсов – Рониэл Иглесиас
    81 кг. Бектемир Мелиқўзиев – Хулио Ла Круз
    +91 кг. Баҳодир Жалолов – Лардуэт Гомез

    Агар икки учрашув натижасига кўра ҳисоб тенглашиб қолса, қўшимча жанг ўтказилади. +91 кг вазн тоифасида ташкил этилувчи мазкур жангда ҳамюртимиз Мирзобек Ҳасанов кубалик рақиби Яндри Тойракка қарши рингга кўтарилади. Фақат бу жангнинг ўтказилиши учун Куба жамоасининг 3:2 ҳисобида зафар қучиши талаб этилади.Эслатиб ўтамиз, мазкур жанг эртага тонг саҳар бизнинг вақт билан соат 05.30да бошланади.  
     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz