Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Катта Бокс Кечаси Арафасида


         Бокс кечаси. Муросасиз жанглар, мухлислар олқишию, мураббийлар хаяжони...WSB - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида иштирок этаётган "Uzbek Tigers" жамоаси ўз ғалабалари билан мухлислари олқишига сазовор бўлаётгани барчамизни бирдек қувонтираётгани бор гап. Ха чарм қўл қоп усталаримиз билан биз хар қанча фахрлансак арзийди. Шу кунгача "Ўзбек йўлбарслари" Тошкент шаҳрида ўтган учрашувларда гуруҳдаги рақиблари - Россиянинг "Patriot Boxing Team" ва Хитойнинг "China Dragons" жамоаларини бир хил - 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишнинг уддасидан чиқишди. Энди "Uzbek Tigers" боксчилари "С" гуруҳининг бешинчи тур учрашувида гуруҳ пешқадами "Astana Arlans Kazakhstan" жамоасини қабул қилади. 1 апрель куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказиладиган муҳим учрашувда"Uzbek Tigers" жамоаси шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади.  49 килограмм вазнда Олимпия чемпиони -Ҳасанбой Дўсматов, 56 килограммда  Ўзбекистон чемпиони - Абдулҳай Шораҳматов64 килогаммда эса  Жаҳон чемпионати совриндори - Элнур Абдураимов75 килограммда Осиё ўйинлари кумуш медаль совриндори - Исроил Мадримовванихоят91 кгда  Ўзбекистон чемпиони - Зуҳриддин Маҳкамовғолиблик учун рингга кўтарилишади. Жуда маъсулиятли ва жиддий мусобақада жамоамиз аъзоларига омад тилаб қоламиз  ва сиз мухлисларни қўллаб қувватлашга чорлаймиз. Шу ўринда айтиб ўтиш керак "Astana Arlans" ҳам ушбу учрашувга энг кучли боксчилар яъни 49 килограммда Осиё чемпиони Темиртас Жусупов56 килограмм  вазнда  Осиё ўйинлари ғолиби Илёс Сулейменов64 килогамм оғирликда  Қозоғистон чемпионати совриндори Дилмурод Мижитов, 75 кгда Қозоғистон чемпиони Сапарбай Айдаров91 кгда  Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби Антон Пинчукни жалб этган...   
         Умумий натижаларга тўхталиб ўтадиган бўлсак кетма-кет икки ғалабадан сўнг "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ пешқадами "Astana Arlans" ҳисобида эса 12 очко бор.      1апрель кунги рақибларимиз гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан олдин ҳал қилишган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа 1/4 финалга йўлланма олади.  Хозиргача эса 4 та жангдан кейин гуруҳдаги вазият:    1. Astana Arlans - 12 очко.    2. Uzbek Tigers - 6 очко     3. Patriot Boxing Team - 4 очко. 4. China Dragons - 3 очко




    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz