Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Тошкентда Осиё Чемпионати Ўтказилади


         Рио олимпиадасидан сўнгбокс  турида биз дунёдаетакчимиз. Буни ҳеч бир мухлис ва мутахассис  инкор этмайди. Энди манашу мавқени ушлаб туриш  юртимиз чарм қўл қоп усталарининг  елкасидаги зиммасидир. Унинг устига халқаро хаваскорлар бокс уюшмаси айнан жорий йилги катталар ўртасидаги Осиё чемпионатини ўтказишни ҳам мамлакатимизга ишониб топширган. Қитъамизнинг мазкур нуфузли мусобақаси олдидан АИБА халқаро хаваскорлар бокс уюшмаси ҳамда Осиё бокс конфедерацияси ижроия қўмита аъзолари тайёргарликнинг бориши, мусобақа қайси спорт мажмуасида ўтиши, спортчиларни кутиб олиш, жойлаштириш ва уларнинг  иштироки, матбуот марказлари фаолияти, чемпионатнинг ярим финал ва финал жангларини тўғридан-тўғри уюшма сайтида ёритиб бориш масалалари каби бир қатор қизиқтирган саволларга жавоб олиш учун  Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари билан учрашди.

         NARSI KISHEN MANGALDAS-Осиё чемпионати супервайзери
         -         2015 йил юртингизда ўсмирлар ўртасида осиё чемипонати ташкил этилган ва мусобақанинг ўтиш жараёнига халқаро экспертлар юқори баҳо беришган эди. Катталар ўртасидаги Қитьа биринчилиги ҳам манашундай юқори савияда ташкил этилишига шубҳа йўқ. Унинг устига юртингиз боксчилари дунёда кучлилар қаторида эътироф этилади. Бу кўрсаткичларнинг ўзиёқ Ўзбекистонда спортга берилаётган эътибор намунасидир. Хозир тайёргарликнинг бориши билан яқиндан танишяпмиз.
        
         Албаттаюртимизда катта нуфузга эга бўлган мусобақаларни  юқори савияда ўтказиш тажрибаси бор ва насиб қилса 30 апрелдан 7 май санасига қадар ўтадиган осиё чемпионати кўнгилдагиек  ташкил этилишига ишончимиз комил.

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz