Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    "Uzbek Tigers": Хитой аждарларига қарши рингга кўтарилади....


    The World Series Boxing (WSB) - Бутунжаҳон бокс серияларининг VII мавсумида “С” иштирок этаётган жамоалар 18 март куни тўртинчи тур учрашувларини ўтказади. Нуфузли мусобақада юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган "Uzbek Tigers" боксчилари шу куни Тошкентда Хитойнинг "China Dragons" жамоасини қабул қилади.
    "Uzbek Tigers" жамоаси бўлажак учрашувга ўта кучли таркибни танлади.
     

    "Uzbek Tigers" жамоаси шарафини қуйидаги боксчилар ҳимоя қилади:
     
    52 кг: Аброржон Қодиров - Ўзбекистон чемпионатлари совриндори
    60 кг: Муроджон Аҳмадалиев - Олимпия ўйинлари совриндори
    69 кг: Шаҳрам Ғиёсов - Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби
    81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Олимпия ўйинлари кумуш медаль соҳиби
    +91 кг: Баҳодир Жалолов - жаҳон чемпионати совриндори
     

    "Uzbek Tigers" жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев жамоанинг захирасига Ҳасанбой Латибохунов, Улуғбек Дусмуродов, Фазлиддин Мелибоев, Мадиёр Саидраҳимов ва Мирзобек Ҳасановни киритган.

    Мураббийлар штаби Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Равшан Хўжаевдан таркиб топган.

    ОАВ ходимлари диққатига матбуот анжумани 17 март куни  "Гранд-Мир"  меҳмонхонасида соат 10:00 да  бошланади.
    "Uzbek Tigers" - "China Dragons" учрашуви эса 18 март куни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 18:30да бошланади.
     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz