Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ишонч оқланди.....


         Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси бокс бўйича нуфузли турнир – Бутунжаҳон бокс серияси (WSВ)нинг VII мавсуми баҳсларига мезбонлик қилди. Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Uzbek Тigers” жамоаси Россиянинг “Patriot boxing team” жамоаси билан куч синашди. 
         4 март куни байрамона безатилган муҳташам спорт мажмуасига  чорлов садолари остида майдонга мусобақа иштирокчилари кириб келди.  Хаяжонли дақиқалар...... айтиш керак  Ўзбекистон бокс федерацияси иқтидорли спортчиларни аниқлаб, уларнинг маҳоратини янада ошириш мақсадида мамлакатимизда турли мусобақалар ўтказмоқда. Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBА) билан ҳамкорликда Бутунжаҳон бокс серияси йўналиши бўйича ҳамда яримпрофессионал боксчилар (АРВ) йўналиши каби турнирлар ўтган йиллар давомида кўплаб ёш боксчиларни кашф этишга хизмат қилди.   “Uzbek Тigers” ва “Patriot boxing team” жамоалари ўртасидаги беллашувларда боксчиларимиз нималарга қодирлигини яна бир карра исботлади. 
         Беллашувларнинг 56 килограмм вазн тоифасида Абдулҳай Шораҳматов ва Дмитрий Шарафутдинов, 64 килограммда Элнур Абдураимов ва Радмир Абдураҳмонов, 75 килограммда Исроил Мадримов ва Ражаб Ражабов, 91 кг  Зуҳриддин Маҳкамов ва Ислом Текеев, 49 килограммда Ҳасанбой Дўсматов ва Батор Сагалуев ғолиблик учун ўзаро куч синашди.   Беш вазндаги жангларнинг барчаси кескин ва шиддатли тарзда ўтди. “Uzbek Тigers” жамоаси “Patriot boxing team” 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 
         “Uzbek Тigers” жамоаси 18 март куни Хитойнинг “China Dragons” жамоаси билан беллашади.



































































     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz