Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Мусобақалар мавсуми бошланмоқда......


         Тезкор ўзгаришлар замонида яшаяпмиз. Демак ўз-ўзидан мухлислар хам  спортчилардан ўзларини лол қолдира оладиган бахсларни кутиши табиий. Ўтган йилги мавсумдан бошлаб   юртимизнинг етакчи чарм қўл қоп усталари яъни  "Узбек тайгерс" жамоаси   Бутун жаҳон бокс серияси (WSB) дунёдаги бокс лигаларининг 10 та  вазн тоифасида энг яхши ҳаваскор боксчилар ўртасида профессионал даражадаги мусобақада илк бор иштирок этишди.  Илк мавсумда боксчиларимиз ярим финалга етиб борган ҳолда, мусобақанинг бўлажак чемпионлари "Куба Домадорес"га имкониятни бой бериб қўйгандилар.   
         Айтиш керак  WSBнинг барча боксчиларида ўз юрти шарафини ҳимоя қилиб, тўрт йилликнинг нуфузли мусобақасига  йўлланмани қўлга киритиш имконияти мавжуд.  Ҳар бир жанг ғолиби профессионал боксдаги каби учта ҳакам томонидан қўйилган очколар бўйича аниқланади. Шунингдек, бунда нокаут, техник нокаут ёки рад этиш ҳам мумкин. Барча жанглар беш раунддан иборат бўлиб, ҳар бир раунд 3 дақиқа давом этади. Мусобақа регламентига кўра,  ҳар бир иштирокчи давлат боксчилари вазн тоифаларига қараб, икки жамоага бўлинган. Бу йил февраль ойида бошланадиган навбатдаги мавсумда "Узбек Тайгерс" жамоаси  Россия, Қозоғистон ва Хитой боксчилари билан бир гуруҳдан жой олган.
         Спортчиларимиз илк жангларини Хитойнинг "Чайна Драгонс" жамоасига қарши  4  феврал куни ўтказишади.  Шу муносабат таркибдан ўрин олган  атлетларимиз  шунингдек  биринчи ва иккинчи рақамли чарм қўл қоп усталаримиз  Тошкент вилоятидаги  Янгиобод ўқув базасида умумжисмоний тайёргарликни ўтказишди. Рио олимпиадасидан  сўнг  кўзга кўринган спортчиларимиз 4 ойлик таннафусда бўлишди  ва энди улар ўз жисмоний холатларини  тиклаш   учун машғулотларда қатнашишди.  Спортда чемпион бўлиш  осон ва айнан ушбу юкни кўтариб юриш жуда қийин дейишади. Шундай экан етакчи чарм қўл қоп усталаримиз эндиликда ушбу мавқеларини ушлаб туриш ва мухлисларга ёдда қоларли лахзаларни тақдим этиш мақсадида тинимсиз изланишлари керак бўлади... Эслатиб ўтамиз илк йиғин эртага ниҳоясига етади ва  унинг иккинчи босқичига пойтахтимиз мезбонлик қилади. Насиб қилса якин кунларда  биз  боксчиларимизни халқаро рингларда юрт шарафини муносиб химоя қилишларига гувох бўламиз...

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz