Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ҳасанбой Дўсматовга «Йилнинг энг яхши боксчиси» соврини топширилди


       Кеча Швейцариянинг Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA)нинг йил якунларига бағишланган маросими бўлиб ўтди.
    Қувонарлиси, 49 кг вазн тоифасида Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов AIBA томонидан «Йилнинг энг яхши боксчиси»  (AIBA Best men boxer 2016) деб топилиб, махсус мукофот тантанали равишда топширилди.
         Ҳамюртимиз ўтказилган сўровномада 77 фоиз овоз билан яққол пешқадам сифатида ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни 18 фоиз овоз билан қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Данияр Елиусинов эгаллади.
         Кубалик чемпион Робейси Рамирес эса учинчи поғонадан жой олган. Рио Олимпиадаси чемпиони 5 фоиз овоз тўплади.
         Таъкидлаш жоиз, 2016 йил Ҳасанбой Дўсматов учун омадли келди. Олимпиада чемпиони бўлган боксчимиз тўрт йилликнинг энг яхши боксчисига топшириладиган нуфузли Вэл Баркер кубоги соҳибига ҳам айланди.
         Бу ҳали ҳаммаси эмас. Яқинда унга Украинанинг Одесса шаҳрида халқаро «Олтин Мангуст» соврини ҳам тақдим этилган эди.



















     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz