Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистон чемпионатида кучлилар сараланди


         Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
         Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги мусобақалар тақвимидан ўрин олган жорий йилнинг якуний чемпионатида мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган 20 жамоа таркибида 215 нафардан ортиқ боксчи ғолиблик учун рингга кўтарилди.
         Иштирокчиларнинг орасида Бразилия мезбонлик қилган Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа миқёсидаги нуфузли турнирларнинг ғолиб ва совриндорлари борлиги беллашувларнинг кескин ва муросасиз ўтишини таъминлади.
         Ўзбекистон чемпионатининг энг кескин ва муросасиз жангларидан бири ўта оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари иштирокчиси Баҳодир Жалолов ва халқаро турнирлар ғолиби Улуғбек Мубинов ўртасидаги финал жанги бўлди. Олтин медаль учун ўтказилган беллашувда Баҳодир Жалолов бугунги кунда ўз вазн тоифасида тенгсиз эканини яна бир карра исботлади ва олтин медалга сазовор бўлди.
         Яна бир финал учрашувида Ҳасанбой Латибохунов таэрибали боксчиларимизга муносиб ўринбосалар тайёрланаётганини кўрсатди. 52 килограмм вазн тоифасидаги финал учрашувида Ҳасанбой жаҳон чемпионати кумуш ва бронза медаль совриндори Жасур Латипов билан куч синашиб рақибини мағлубиятга учратди.
         Шунингдек, ўз вазн тоифасида барча рақибларини енгган Нодир Мирзаҳмедов (49 кг), Абдулҳай Шораҳматов (56 кг), Улуғбек Комилов (60 кг), Элнур Абдураимов (64 кг), Бобоусмон Ботуров (69 кг), Исроил Мадримов (75 кг), Зуҳриддин Маҳкамов (81 кг) ва Бобур Йўлдошев (91 кг) Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
         Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган истеъдодли спортчилар келаси йили халқаро майдондаги мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
     




























































     

    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz