Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан хабар беришларича, Ҳасанбой Дўсматов ва Равшан Хўжаев соврин топшираладиган гала-концертда иштирок этиш учун бугун Одесса шаҳрига жўнаб кетади. "Олтин Мангуст" - халқаро мукофоти жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт анъананалрини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва спорт ривожи ҳисса қўшган мураббийлар, фахрийларни эъзозлаш мақсадида тасис этилган. Ушбу мукофотга 2009 йили асос солинган. 2012 йилдан буён мукофот халқаро миқёсда берилади. "Олтин Мангуст - 2016" лауреатларини тақдирлаш маросими 2 декабрь куни Одесса шаҳрида бўлиб ўтади.