Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Ўзбекистонда бокснинг қисқача ривожланиш тарихи. Сидней Джаксон

         Ўзбекистонда бокснинг ривожланиш тарихи СССРда хизмат кўрсатган мураббий, Сидней Львович Джаксон номи билан узвий боғлиқдир. У Америкада ўта енгил вазн тоифасидаги энг машхур боксчилардан бири эди. Биринчи Жахон урушини Сидней Джаксон Петербургда ўзининг доиравий саёхати вақтида қарши олди. АҚШ га қайтиш вақтинчалик ман этилган эди.
         Россиядаги АКШ элчихонасида уйга кайтиш имкониятини кўлга киритмагандан сўнг, Джаксон тавсия хатлари билан Тошкентга йўл олади. Джаксон Тошкентда Октябрь инқилобига  дуч келади ва тақдир тақозоси билан шу ерда қолишга қарор килади. Сидней Джаксон фукаролар уруши даврида  интернационал жамоа аъзоси, ҳалқнинг манфаати учун ботир жангчи эди. Фуқаролар уруши тугагандан сўнг, Джаксон Тошкентга қайтади ва спорт бўйича умумий мажбурий таълим йўриқчиси этиб тайинланади. Ўзбекистонда бокснинг ривожланиш тарихи айнан шу даврдан бошланади.
         Биринчи кўрсатгич бокс жанглари, 1921 йилда Иккинчи Ўрта Осиё Олимпиадасида ташкил этилган. Бокс бўйича кўрсатгич жанглар 1922 йилда ҳам, Самарқандда ўтказилган.
    Совет Итиффоқида биринчилик аҳамиятини касб этган, “Динамо” томонидан ташкиллаштирилган йирик шаҳарлараро мусобақа, 1923 йил Москва шаҳрида ўтказилади. Ярим ўрта вазн тоифасида биринчиликни, Когон (Бухоро вилояти)да, 1922 йилдан 1926 йилга қадар бокс бўйича мураббий сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Константин Никитин кўлга киритади. Бокс шўбаси генерал-лейтенант Биязи раҳбарлик килаётган,  В.И. Ленин номидаги  харбий билим юртида очилади. 
         1924- 1926 йилларда Николай Овсяников раҳбарлик килаётгаган  “Геркулес” жамияти қошида ҳам бокс шўбаси ўз фаолиятини бошлайди.
         1926 йилда Константин Никитин (ҳозирда тиббий фанлар доктори), Совет Итифоқининг биринчи чемпионатида, ярим ўрта вазн тоифасидаги чикишида кумуш медални кўлга киритиб, иккинчи ўрин сохибига айланади.
         1928 йилда Л.Любицкий ва А. Кисилевлар  бокс бўйича янги шўбаларга асос солишади. Спорт машғулотларида спортчилар бир вақтнинг ўзида турли ҳил спорт турлари билан шуғуланишар эди, бу эса ўз вақтида спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлигини ошириб,  саломатлигини мустаҳкамлаган. Ўзбекистонлик  боксчилар машқ қилиш услуби профессионал босчиларнинг услубини эслатар эди, чунки С.Л. Джаксоннинг ўзи америкалик профессионал боксчи эди. Бу даврда боксчилар Совет Иттифоқининг турли шаҳарларига боксчиларнинг жуда кўп чиқишлари амалга оширилмоқда эди, бу эса ўз навбатида ўзбек бокс мактабинингт ривожланишига имкон яратди. Бокс шўбалари, олий ўкув юртлари, Тошкент Давлат Университети, Тиббиёт, Техника Университетларида ташкил этилади.
    Ўрта Осиё саноат Институти талабалари Т.Бойбеков, С.Аганов, Н.Каширин, А.Абдурасулов, Т.Акаевлар 1936-38 йилларда талабалар ўртасида республиканинг энг кучли боксчилари ҳисобланар эди. С.Л. Джаксон ушбу талабаларнинг мураббийи эди.
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz