Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Бокс бўйича илк мусобақалар



    Ўзбекистонда бокс буйича биринчилик учун мусобакалар илк бор 1935 йилда ташкил этилиши, Республиканинг Бухоро, Қўкон, Фарғона, Андижон шаҳарларида бокс спорт тури сифатида  ривожланиши билан боғлиқдир.
    Биринчи ўринни
    Ўта енгил  вазнда                     Давидов Р (Тошкент)
    энг енгил вазнда                      Любицкий Л (Тошкент)
    ўрта енгил вазнда                     Лошинин (Тошкент)
     енгил вазнда                            Удалов (Фарғона)
    ярим ўрта вазнда                       Индин (Тошкент)
    ўрта вазнда                                       Дереникьян (Тошкент)
    ўрта оғир вазнда                       Гонгадзе (Тошкент) лар   эгалладилар.
     
         1935 йилда Бухоро шаҳрида, бокс мактабига раҳбарлик қилган, москвалик бокс устаси Пилов фаолият юритган. Тошкентга эса, республика терма жамоаси билан ўкув машғулотларини олиб бориш учун  машҳур боксчи Петр Фастов бир ойга таклиф этилган.
         1936 йилда Совет Итиффоки чемпиони оғир вазндаги Н.Королев Тошкент шаҳрига ташриф буюрди. Н. Королев билан биргаликдаги кўшма машғулотларда, ўзбек боксчилари М.Франк, А.Борзенко, Г.Гунгадзе, А. Абдурасулов, И.Давидов ва бошқа кўплаб спортчилар, тактик режани тўғри куриш, душманга қўққисдан хужум қилиш усулларини қунт билан ўргандилар.  Шу йили Тошкентда пионерлар саройи очилиб, ва С.Л.Джаксон раҳбарлиги остида бокс шўбаси фаолият юритди. Ушбу бокс шўбасидан Владимир Карпов (кейинчалик Совет Иттифоқи каҳрамони, СССР ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби), Б.Газизов, А. Борзенко, Михаил Меш, А.Сидоров,К. Григорянц,  Г.Хурманвин  каби иқтидорли боксчилар етишиб чиққан.
         1936-1937-йилларда Марказий жисмоний тарбия институти талабаси А.Федяев
     Тошкент жисмоний тарбия техникумида таътил вақтида ишлайди, Институтни битиргандан сўнг А. Федяев  Тошкентга бирор касбни эгаллаш мақсади билан ташриф буюради.
         1939 йилда бокс иккинчи поғона ГТО мажмуасига тузилади. Бу боксчиларни ҳар томонлама тарбиялаш масаласига, мураббийларнинг диққатини жалб қилди. 1939 йилдан бошлаб “Очиқ ринг” мусобақалари, бошқа республикалардаги боксчилар билан шахарлараро учрашувлар, ёшлар жанглари ўтказила бошланди. Урушдан олдинги даврда М.Меш, З. Титов, Б.Арахедям, М.Франк, А.Борзенко, В.Карпов, Ф.Газизов, Гонгадзе, Л.Любицкий, А. Федяев, Пуссеп ва бошқа спортчилар  Ўзбекистонннинг энг кучли боксчилари эди.  Уруш кўплаб спортчиларни спорт билан шуғулланишдан узиб олди ва боксчиларга маънавий жихатдан синов  етказди. Кўплаб ўзбек боксчилари фронт ортида қаҳрамонлик мўжизаларини намоён этишди. Уруш даврида Владимир Карпов разведкачи дўстлари билан 79 тилни истило қилиб, Совет Иттифоқи қахрамони унвонига сазовор бўлди. Урушдан сўнг,  Владимир Васильевич Карпов кўплаб асарлар муаллифи, ёзувчилар уюшмасининг биринчи котиби лавозимида фаолият юритди.
         Ўзбекистоннинг бир неча маротаба чемпиони бўлган Андрей Борзенко ҳамюрти Владимир Карпов сингари уруш даврида афсонавий жасорат кўрсатиб, кўплаб спортчилар қалбида ўчмас из қолдирди. Андрей Борзенко яраланган ҳолатида фашистларга асир тушиб, Бухенвальд концлагерига юборилган эди. Боксчи Ўзбекистон чемпиони эканлиги аниқ бўлгандан сўнг, фашистлар Ўзбекистон чемпиони ҳамда Германия  чемпиони ўртасида баҳс уюштиришди. Очликдан ҳолсизланган, яраланган Борзенко рақиби устидан ғалаба қозониб, ўз иқтидори, она юртига бўлган муҳаббатини намоён этди. 
         Уруш йилларида Тошкент ва Республиканинг бошқа шахарларидаги бокс секциялари иш фаолиятини тўхтатмай, фронтга ишчи кучи тайёрлашар эди. Бокс сувор ҳарбий ва хунврмандчилик билим юртларида ҳарбий-жисмоний тайёргарлик дастурига киритилган эди. СССР чемпионатлари совриндорлари ака –ука Давидовлар Ўзбекистоннинг биринчи спорт усталари сифатида танилдилар. Илья Давидов (1944, 1946, 1947 йилларда) уч карра совриндор, Рубен Давидов эса, 1945  йилда совриндор бўлган.
     
                                                                         
     
     
     
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz