Мусобақалар тақвими

    Тақвим

    Сайт бўйича қидирув

    Спонсорлар

    Спонсоры

    Бокс Мустақиллик йилларида


    1990 йилга келиб, республикамизда 4 та ихтиёрий спорт жамияти  (Пр, “Д”, “ТР”, СА) вужудга келди.  Бокс спорт тури қуйидаги 35 та бўлимга бўлинди: ДСЮШ-82, СДЮШОР-3, ҳамда, ШИСПда 4 та бўлим: Андижонда 1 та, Самарқандда 2 та, Тошкентда 1 та. Ўзбекистон “чарм қўлқоп” усталари илк бор 1926 йил биринчи СССР чемпионати орқали бутуниттифоқ рингида ўз кучларини синадилар. Чемпионат натижаларига кўра, ҳамюртимиз Константин Никитин II ўрин соҳибига айланган. Газеталардаги мақолалар ва бокс фахрийлари билан ўтказилган савол-жавобларга қараганда, чемпионат (аввал биринчилик) лар 1935 йилдан буён ўтказилиб келинмоқда. Урушгача бўлган даврда М.Меш, И.Давидов, А.Борзенко, М.Франк, А.Федяев, Б.Аралехям В.Титовлар бир неча марта чемпионликни ку’лга киритишган. Урушдан кейинги даврданто 1957 - йилга қадар ака-ука Давидовлар, И.Иванов, Л.Джаксон, М.Ортембер, С.Либерман, Ф.Васильева, Н.Хуснутдинов, В.Бахарев, В.Воробьев, В.Агороповлар  ку’пкарра чемпионлик унвонига сазовор бу`лишган. 1957-1967 йилларда эса А.Цой, Р.Рахманов, Т.Гулямов, А.Тончий, В.Крестников, Б.Гранаткин, И.Будман, В.Шаров, Е.Шерстнев, Х.Садиков, А.Баранов, В.Островский, П.Харламтун, В.Базарнов, А.Моршнев ва бошқалар чемпионлик белбоғини тақишган.  
              Илк бор республикамиз боксчилари 1964 йилда рингга чиқдилар. СССР спорт устаси Е.Шерстнев III  ёзги Спартакиадада иштирок этиб, кумуш медал совриндорига айланди ва СССР терма жамоа таркибига кирди. 1964 йилда эса, Е.Шерстнев Джакартадаги ГАНЕФО ўйинларида иштирок этиб, ўрта вазн тоифасида I ўринни эгаллади. Бундан сўнг Сирией билан анъанавий учрашувлар бўлди. СССР терма жамоаси тақвим режасига кўра, ҳар йили ўтказиладиган бокс бўйича ҳалқаро мусобақаларда иштирок этиб,бокс спорт турини кенг тарғиб қила бошлашди.
    Ўзбек бокс мактаби айниқса, 1967-1976 йилларда ривожланди. Ушбу йилларда иқтидорли боксчиларни етиштириб берган янги бокс марказлари очилди, жумладан, Самарқанд бокс мактабини ташкил этиб, истиқболи порлоқ боксчиларни тарбиялаган Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган мураббий Панарин Анатолий Романовичдир. Мактабда ака-ука Александр ва Николай Анфимовлар, Н.Савильев, А.Назаров, М.Габриэлов, А.Сааков, М.Хасановлар тарбияланиб, СССР ЦС терма жамоаси аъзолигида  Халкаро мусобакаларда иштирок этишган. Булар орасида Ҳалкаро тоифадаги спорт устаси, ўсмирлар ўртасида Овропа чемпиони, СССР чемпионати совриндори, Мюнхендаги ХХ Олимпия ўйинлари катнашчиси Николай Анфимов  ёркин юлдузга айланди. Фарғонада рингнинг уз усталари Х.Садиков, В.Юдин, А.Шпилев, В.Гаренко, Е.Кочкин ва бошкалар пайдо бўлишди. Ҳалқаро тоифадаги спорт устаси, СССР чемпионати ҳамда кўплаб ҳалқаро мусобақалар  совриндори  Владимир Юдин Фарғона вилоятида бокс спорт тури бўйича раҳнамога айланди. ККАССР Корақалпоғистон Республикасида ҳам бокс усталари етишиб чиқди. А.Канашкин ўсмирлар ўртасида СССР биринчилиги ғолиби, М.Абреймов ва М.Нурикеев ўсмирлар ўртасида СИ Кубоги совриндорлари, бутуниттифок мактаб спартакиадаси ғолиби Т.Ибрагимовлар шулар жумласидандир.
    Бокс бўйича барча тадбирлар маркази бўлмиш Тошкент шаҳрида СССР чемпионлари, ЦС ва ҳалкаро турнирлар ғолиблари етишиб чикди. СССР чемпионлигини  илк бор енгил вазн тоифасида ҳалкаро тоифадаги спорт устаси, мехнат захиралари тарбияланувчиси Николай Хромов кўлга киритди. У 1970 йилда хурматли унвонни кўлга киритиб, 1971 йил Европа биринчилигида ҳам совриндор  бўлди.  1973 йилда Николай Дмитриевич Хромов Москва шаҳрида бокс бўйича СССР ўсмирлар терма жамоасининг бош мураббийи лавозимида фаолият юритади. Хозирги кундаНиколайХромов  Россия бокс Федерациясида терма жамоа бош мураббийи сифатида  фаолият юритмоқда.
    Руфат Рискиев албатта жамоа рахнамоси бўлиб – СССРда хизмат кўрсатган  спорт устаси, 1974 йил жахон чемпиони, Монреалдаги ХХI Олимпия ўйинлари кумуш медаль сохиби, бир неча бор СССР чемпиони ва совриндори, кўпгина халкаро турнирлар ғолиби сифатида танилган. Айтиб ўтиш жоизки, СССР да хизмат кўрсатган  мураббий Б.А.Гранаткин Руфат Рискиевга кўплаб бокс сирларини ўргатган устоздир.
    Ушбу давр мобайнида Ўзбекистон ўзининг боксчилари билан донг таратди.  СССР чемпионати,  ҳалкаро турнирлар  финалисти,  совриндорлари ака-ука Григорий ва Изольт Муллаевлар, Абдулла Кадир-Ахунов, Виктор Куришко, В Шабельников., Ефимов Виктор, Ниязов Борис, Пак М., Могилин Г., Усманов Ботир, Ли А.,  Грубов  Д., Алексеев  ва бошкалар Ўзбекистон  шухратини  дунёга  таратишди. 
    Кейинчалик, Б.П. Норкин, В.П.Романов, Ш.С. Касимов, А. Д. Дин, Н.Х. Хуснутдинов, В.Г. Бойченко каби республикада хизмат кўрсатган атокли мураббийлар гурухи вужудга келди. Гурухга  республикада хизмат кўрсатган мураббий, биология фанлари номзоди Франк Михаил Борисович раҳбарлик қилди.
    Р. Рискиев, ака-ука Анфимовлар, ака-ука Муллаевлар, В. Юдин, А. Кадир - Ахунов, В.Куришко,  Д. Грубов каби етакчи боксчилар катта рингда ўз чикишларини нихоясига етказишлари, 1977 йил Ф.Пак СССР чемпиони бўлишига қарамасдан  боксда натижаларни пасайиб кетишига олиб келди. 1978 йилда Ўзбекистон ўкувчилар жамоаси Бутуниттифок спартакиадасида биринчи уўринни эгаллади. 1981 йилда эса, СССР чемпионатида Ўзбекистондан уч нафар чемпион:
    Зоир  Абдукодиров -  Ангрен        «Д»       48 кг.
    Сергей Василенко   -  Фарғона     «СА»     71 кг.
    Владимир Шин       - Олмалик      «СА»     81 кг.
     
    1984 йилда Ринат Тришаев –вазн тоифаси 81 кг. СССРчемпионига айланди.
    Терма жамоанинг асосий натижаси  СССРҳалқлари Спартакиадаги иштироки бўлди,  кейинчалик натижалар пасайганлик ҳолатинижадвалда кўришимиз мумкин  (1979 й. 6-урин, 1983 й. 8-урин, 1986 й. – х).
    Ф.Пак, С.Василенко, В.Шин, Х.Макчанов, Г.Ильясовлар  СССР  (ҳалкаро тоифадаги) спорт усталиги бўйича белгиланган меъёр талабларини бажардилар.
    Владимир Шин – 1979 йил Жахон Кубоги ғолиби, 1981, 1983 йилларнинг  икки карра  СССР чемпиони, 1982 йил Жахон чемпионати бронза медали сохиби.
    Гамлет  Ильясов (Самарканд ПР.) – 1987 йил ўсмирлар ўртасида Жахон чемпионати ғолиби.
    Сўнггийилларда Ўзбекистонда ёш боксчилар, ўсмирлар, ёшлар,  катталар ўртасида СССР биринчиликлари ғолиблари, совриндорлари сафи кенгая бошлади. Булар қаторига Толиб Исроилов, Косим Рахимов, Илёс Рахимжонов, Артур Григорьян, Алишер Ахроров, Исомитдин Парпиев, ИгорьБунин, Фарход Арслонов, Игорь Медведев, Булат Белосаров, Хамид Турсунов, Фарход Бакиров, Наримон Атоев, Илья Жўраевлар киради. УзСИ  терма жамоа  устоз-мураббийси Ҳалкаро тоифадаги спорт устаси Шин Владимир Николаевич.
    1990 йилда биринчи Ихтиёрий Ўйинларда “чарм кўлқоп” устаси Артур Грирорян олтин медаль, 1991 йил Австралияда ўтказилган Жаҳон Чемпионатида эса, кумуш медаль соҳибига айланди. 1991 йил Минскда ўтказилган Спартакиадада Артур Григорян чемпион, Олег Маскаев иккинчи, Х.Турсунов, Н.Султанов, Н. Атаев, М. Китабов, И. Бунинлар умумкоманда синовида фахрий учинчи ўринни эгаллашди.
    Мустақиллик шарофати билан 1991 йилдан бошлаб, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ўз байроғи ва мадҳиясига эга, якка давлат сифатида фаолият юритиб келмоқда.
     
    1991 йил - А.Григорян Австралиядаги Жаҳон Чемпионатида кумуш медаль соҳибига айланди.

    1992 йил - МДҲ Чемпионатида А. Григорян олтин, Б. Белосаров бронза медални қўлга киритди.

    1993 йил - Хельсинкида ўтказилган Жаҳон Чемпионатида Х. Ахмедов кумуш медаль совриндори бўлди.

    1994 йил- Бангкок (Таиланд)даги Жаҳон Кубогида Н. Атаев I  ўрин, О. Маскаев II ўрин,
    Т. Ибрагимов III ўринни эгалладилар.
    Худди шу йили, Хиросима (Япония) да ўтказилган XII Осиё ўйинларида, О.Маскаев,
    А. Авезбаевлар олтин, Д.Ярбеков , Н. Атаевлар бронза медалини кўлга киритдилар.

    1995 йил - Берлин (Германия)да ўтказилган Жаҳон Чемпионатида Д.Ярбеков бронза медали соҳибига айланди. Шу йили Тошкент илк бор Осиё Чемпионатида иштирок этиб, қуйидаги ютуқларга эришди: Н.Атаев, Д. Ярбеков, Р. Чагаевлар олтин, М.Абдуллаев кумуш, Т.Тўляков, К. Тўлягановлар бронза медалини қўлга киритганлар.  

    1996 йил -  Атлантада ўтказилган Олимпия ўйинларидаги бронза медаль К.Тўлягановда.

    1997 йил - Малайзиядаги Осиё Чемпионатида Т. Тургунов, М.Абдуллаев, С.Михайловлар чемпионлик белбоғини тақишди. А.Рахимов, Н.Атаев, И.Бердиев, Д.Ярбековлар кумуш медал, Ф.Бакиров, Т.Ибрагимов, Л.Зокировлар бронза медалини кўлга киритдилар.

    1998 йил - Хитойдаги Жаҳон Кубогида ғолибликка М.Абдуллаев ва Л.Зокировлар эришдилар. Кумуш медални Т.Тургунов, бронза медални эса, Д.Юлдашев, Д.Ярбеков, Н.Атаевлар кўлга киритдилар. Шу йили ўтказилган Ихтиёрий ўйинлар (Нью-Йорк)да Т.Тўляков ғолиб, Д.Ярбеков бронза совриндори бўлди. Бангкокда ўтказилган XIII Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси фахрли II ўринни эгаллади.

    1999 йил – АҚШ (Хьюстон) Жаҳон Чемпионатида М.Абдуллаев ва Ў. Хайдаров олтин, Т.Тургунов кумуш медал совриндорига айланди. Терма жамоа эса 3 ўринни эгаллади.
     
    2000 йил-  М.Абдуллаев Сиднейдаги Олимпия ўйинларида олтин медал соҳиби бўлди. С.Михайлов, Р.Саидовлар бронза медални кўлга киритдилар.

    2001 йил– Белфаст (Ирландия) даги Жаҳон Чемпионатида Р.Чагаев олтин, У.Хайдаров кумуш ва Ш.Хусанов бронза медал совриндори бўлдилар. Брисбон (Австралия) да ўтказилган Ихтиёрий Ўйинларда Р.Саидов  кумуш, Ш. Хусанов бронза медал совриндорига айланди. Бакуда ёшлар ўртасидаги Жаҳон Биринчилигида Б.султанов, А. Рахмоновлар олтин, К.Қосимов кумуш, Э.Расулов, И. Соатовлар бронза медалини қўлга киритишга муввафақ бўлдилар.

    2002 йил– Кешкелят (Венгрия)да ўткасилган кадетлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида А.Рахмонов ва Э.Расуловлар кумуш медаль соҳиби бўлишди. Малайзиядаги Осиё Чемпионатида: Б.Хидиров, б.Сарсекбаев, У.Хайдаров, И.Бердиев, Р.Саидовлар олтин, Т.Донияров, Ш.Хусанов, С.Михайловлар бронза медалини кўлга киритдилар.
    Ирландиядаги Қуролли Кучлар ўртасидаги жаҳон Чемпионатида С.Рахматов кумуш, Ж.Ибрагимов, А.Аслановлар бронза медаль соҳибига айландилар.
     Сантьяго де Куба (Куба) да ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Б.Султонов олтин, У.Бурибоев кумуш, Ж.Матчонов, А. Матниязов бронза медали соҳибига айланди. Шу йили, Пусан (Корея)да ўтказилган 14 Осиё Ўйинларида Д.Махмудов, У.Хайдаров, И.Бердиев, Р.Саидов, С.Михайлов олтин, Б.Хидиров кумуш, б.Сарсекбаев, Ш.Хусанов, С.Наимовлар бронза медални қўлга киритдилар.

    2003 йил– Бухарест (Руминия) да кадетлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида И.Рахимов олтин, Э.Турсунов кумуш, шунингдек, О. Шайимов, О.Тошматов, З.Артиков, А.Крабаев бронза медалини кўлга киритдилар.
    Таиланд (Бангкок) даги Жахон Чемпионатида Ш.Хусанов кумуш, Б.Султанов, Р саидовлар бронза медали соҳибига айландилар.
    Катания (Италия)даги Жаҳон Чемпионатида Д.Махмудов, Ш.Хусанов олтин, Ш. Абдурахмонов кумуш, О.Мамажонов, А.Умаров, Ж.Суванкулов, Н.Гуломов, А.Рахмонов, Ж.Матчоновлар рақибларини ортда қолдириб, бронза медалига эришдилар.

    2004 йил- Пуэрто Малика (Филиппин) даги 22 Осиё Чемпионатида Б.Султанов, Р.Саидов олтин, Д.Махмудов, Ш.Хусанов кумуш, Б.Хидиров, О.Мамажонов. Т.Донияров, Н.Гуломов ва И.Алборовлар бронза медалини қўлга киритдилар. Чеджу (Корея) да ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон Чемпионатида эса, И.Рахимов, э.Расулов олтин, З.Артиков, А. Рахмонов кумуш, А.Атоев бронза медаль совриндорига айланди. Афина (Греция)даги Олимпия ўйинларида Б.Султанов ва Ў.Хайдаровлар бронза медалини қўлга киритдилар. АҚШдаги Қуролли Кучлар Жаҳон Чемпионатида қуйидаги натижаларга эришилди: Т.Дониёров, Д.Махмудов, Ш.Абдурахмонов -олтин, К.Косимов, Б.Хидиров, Э.Расулов-кумуш, У.Бўрибаев, А.Рахмонов, Ж.Матчонов – бронза. Ханой (Вьетнам) даги Осиё Чемпионатида О.Тошматов, Б.Эрданаев, У.Таджиевлар кумуш, Н.Артиков бронза медални қўлга киритдилар.

    2005 йил-Карач (Покистон) даги ёшлар ўртасидаги биринчи Осиё Чемпионатида О.Шаймов, Б. Мамажонов, З.Артиков, А. Крабаев, А.Муралимов, Д. Абиджановлар олтин, А.Кулжанов, М.Миракбаров, У.Таджиевлар бронза медаль соҳибига айландилар. Хошимин (Вьетнам)даги катталар ўртасидаги Осиё Чемпионатида У.Хайдаров, Ж.Матчонов, Р.Саидов, Ш. Абдурахмоновлар кумуш медални қўлга киритдилар.
    Хитойдаги Жаҳон Чемпионатида Д.Махмудов кумуш, У.Хайдаров, Ж.Матчонов бронза медал соҳибига айландилар. Ливерпул (Англия) даги ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида З.Хадиятуллаев, Р.Мустановлар кумуш, К.Ахмедов бронза медали совриндорига айланди.

    2006 йил– Ханой (Вьетнам)даги ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида А.Эргашев, З.Султанов олтин, Х.Тожибоев, Ж.Хабизов, А. Абдухакимов, Б.Махмудов, А.Хамидов кумуш, Р.Жуманиёзов, У.Назировлар бронза медалини қўлга киритдилар.
    Истамбул (Туркия)даги Жаҳон Чемпионатида А.Абухакимов олтин, З.Султонов кумуш медалга эга бўлдилар. Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида (Агадир) С.Абдуллаев кумуш, Х.Алимирзаев бронза медаль совриндорларидир.Варендорф (германия)даги ҳарбий хизматчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида д.Махмудов, Э.Расулов олтин, Ш.Хусанов, Ж.Матчонов кумуш, Б.Хидиров, Ш.Абдурахмонов бронза медалини қўлга киритдилар. Доха (Қатар)даги 15 Осиё Ўйинларида Б.Султонов, Э.Расулов, Р.Саидов олтин, Ж.Матчонов кумуш, Б.Хидиров, Д.Махмудовлар бронза медалини қўлга киритдилар.

    2007 йил- Улан Батор (Монголия)  Осиё Чемпионатида Э.Расулов, А.Атоев, Р.Саидовлпр олтин, О.Шаймонов, Б. Хидиров кумуш, О.Назаров, Ж.Матчоновлар бронза медалини кўлга киритдилар. Баку (Озарбайджонда)ги кадетлар ўртасидаги 6 Жаҳон чемпионатида У.Рахмонов олтин, Ж.Хабизов, А.Акрамов кумуш, Ф. Гаипназаров, М.Рўзиевлар бронза медаль соҳибига айландилар. Хайдоробод (Ҳиндистон)даги 4 Ҳарбий Ўйинларда А.Умаров, Б.Мамаджонов, Р.Худойназаров, Э.Гуламов олтин, Ш.Исаков, Ш.Хусанов бронза медалини қўлга киритдилар 
    Чикаго (АҚШ) даги Жаҳон Чемпионатида А.Атоев олтин медаль совриндорига айланди.
    Алмати (Қозоғистон) да ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида Х.Тожибоев, К.Ахмедов, У.Салоевлар олтин, Ш. Абдуллаев, А.Рахмоновлар эса, бронза медалига эришдилар.

    2008 йил- Пекин (Хитой) даги 29 Олимпия Ўйинларида Д.Махмудов ва Э. Расулов 5 ўринни эгалладилар.
    Гвадалахар (Мексика)даги ёшлар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Б.Махмудов кумуш, Б. Машрапов, У. Рахмоновлар бронза медалига эришдилар. Баку (Озарбайджонда)ги ҳарбий ҳизматчилар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида Т.Донияров, Б.Юнусов, С. Абдуллаев, Б.Мамаджоновлар олтин, Ш.Абдурахмонов кумуш, Ш. Исаков, Р.Султанов ва У. Холмуротовлар бронза медалини қўлга киритдилар. Москва (Россия) даги Жаҳон Кубогида Д.Махмудов, А. Атоев кумуш, Б.Султонов, Э.Расуловлар бронза медаль соҳибига айландилар.

    2009 йил– Ереван (Армения) да ўтказилган ёшлар ўртасидаги АИБА Жаҳон Чемпионатида М.Хасанов олтин, Д.Эшматов , Б.Хожибоев, Б.Обидов, Р. Абдуназаровлар бронза медалини қўлга киритдилар.
    Жухай (Хитой)даги Осиё Чемпионатида С. Рахмонов, Э.Расулов олтин, Т.Донияров, Х.Тожибоев, С.Абдуллаевлар кумуш медаль совриндорларига айландилар. Милан (Италия)даги Жаҳон Чемпионатида А.Атоев олтин, Э.Расулов кумуш, Б.Султонов, Б. Махмудовлар бронза медални қўлга киритдилар.

    2010 йил- Тегеран (Ерон)даги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида А.Мамаджонов олтин, Б. Хожибоев, Акр. Мамажоновлар кумуш, С.Бегалиев, Б.Содиковлар бронза медалига эришдилар. Баку (Озарбайджон)даги ёшлар ўртасидаги  Жаҳон Чемпионатида А.Мамаджонов, С.Бегалиев кумуш, З.Хурбоев бронза медаль совриндорига айландилар. Сингапурдаги ёшлар ўртасидаги биринчи Олимпия Ўйинларида С.Бегалиев, З.Хурбоевлар бронза медалига эришдилар. 2010 йил Гуанжоу шаҳридаги (Хитой) Осиё чемпионатида 81 кг вазн тоифасида Эльшод Расулов олтин медални қўлга киритиб, Осиё Чемпионига айланди. 75 кг вазн тоифасида А. Атоев ва 69 кг вазн тоифасида У.Рахмоновлар кумуш, 64 кг вазн тоифасида С.Рахмонов ва 60 кг вазн тоифасида Х. Таджибоев бронза медалларга сазовор бўлдилар. 

    2011 йил Баку шаҳридаги (Озарбайжон)  52 кг вазн тоифасида Ж.Латипов ва 81 кг вазн тоифасида Э.Расулов бронза медал совриндори бўлдилар. 

    2012 йил Лондон шаҳридаги (Буюк Британия) Олимпия Ўйинларида 75 кг вазн тоифасида Абосс Атоев бронза медал совриндори бўлди.

    2013 йил Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида бокс бўйича ўтказилган жаҳон Чемпионатида вазни 52 кг.гача бўлган Жасурбек Латипов кумуш медал соҳибига айланди.  81 кг вазн тоифасида Ойбек Мамазулунов  бронза медални қўлга киритди.
    

    Бокс тарихи

    Боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси

    Ҳалқаро Бокс Уюшмаси

    Боксни қаерда ўрганса бўлади

    Ўзбекистон боксни ривожлантириш қўллаб - қувватлаш жамғармаси ёрдамида

    Сайтни яратиш Brand.uz